Лицензиясиз, рухсатномасиз ёки тегишли тартибда хабардор қилмасдан фаолият юритаётганлар ҳақида хабар берган фуқароларга қўлланилган жариманинг 10 фоизи мукофот сифатида берилади.
Масалан, кимдир фармацевтика фаолияти билан лицензиясиз шуғулланаётгани ҳақида махсус мобил илова орқали хабар берсангиз, 13,2 млн сўмгача мукофот олишингиз мумкин.
Яъни ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш нафақат қонунбузарликларни аниқлашга, балки фуқарога қўшимча даромад олишга ҳам имкон беради.