Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳумоюн Султонов Португалияда яна порламоқда

Ҳумоюн Султонов Португалияда яна порламоқда

Португалияда теннис бўйича эркаклар ўртасида “ITF25" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов яккалик баҳслари илк даврасида ирландиялик Осгар О`Хойсинни 6/2, 6/1 ҳисобида таслим этди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Энди мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Ҳумоюн Султонов 1/8 финалида россиялик Ярослав Деминга қарши кортга чиқади.

Киритилди: 12:13 22.02.2024. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!