Ҳокимларга тадбиркорларни ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар ва тадбирларга жалб этиш тақиқланди. Президент Шавкат Мирзиёев 14 августда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.
Ҳужжатда айтилишича, мансабдор шахслар давлат ҳимоясида бўлган хусусий мулкнинг дахлсиз эканлигини, ҳар қандай важ билан хусусий мулкни олиб қўйиш, асосли заруратсиз мулкни бузиб юбориш ғайри ҳуқуқийлигини англаб етмаяпти ҳамда ер участкаларини ажратишда ўзбошимчаликларга йўл қўймоқда, бу эса мулкдорларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялаш кафолатларини кучайтириш ва бундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйганлиги учун ушбу масъул шахсларнинг жавобгарлигини оширишни тақозо этмоқда.
Энди Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагилар тақиқланади: