Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда рўй берган ЙТҲда камида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда рўй берган ЙТҲда камида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон жанубидаги Карнатака штатида йўловчи автобуси ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВлари маълум қилди.

Тўқнашувдан кейин автобус ёниб кетган. Воқеа содир бўлган пайтда йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаб ётган ва қочиб қутула олмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган юк машинаси тўсатдан медианани кесиб ўтиб, автобус билан тўқнашиб кетган.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!