Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистонда коронавирус геномини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

Ҳиндистонда коронавирус геномини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

Ҳиндистон коронавирус геномлари кетма-кетлигини таҳлил қилиш асосида аниқлайдиган янги тестни ишлаб чиқди. Бу ҳақда мамлакат Фан ва технологиялар вазирлиги хабар беради.

"Геномика ва интеграл биология институти томонидан ишлаб чиқилган Tata CRISPR тести бугун Ҳиндистоннинг умумий дори-дармонларни бошқариш идорасидан тижорат ишга туширилиши учун меъёрий тасдиқ олди", - дейилади вазирлик баёнотида.

Қайт этилишича, бу COVID-19’ни келтириб чиқарадиган вирусни муваффақиятли аниқлаш учун махсус мослаштирилган Cas9 оқсилидан фойдаланиладиган дунёдаги биринчи диагностиc тестдир. Ушбу синовда касалланган CRISPR’га ташхис қўйиш учун геномни таҳрир қиладиган янги технологиядан фойдаланилади. Янги тестнинг сезгирлиги 96%, ўзига хослиги 98%.

“Tata CRISPR тести анъанавий ПЦР тестдан аниқлик даражаси ва натижаларни тезроқ билиш бўйича устун туради, тезроқ, арзонроқ ускуналар ва улардан фойдаланиш қулайлиги билан таъминлайди.  Бу ҳинд илмий жамоатчилик учун сезиларли ютуқни англатади. Бундан ташқари, CRISPR футуристик технология бўлиб, келажакда кўплаб бошқа патогенларни аниқлаш учун ҳам фойдаланилиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, ССВнинг охирги маълумотларига кўра, мамлакатда 5,4 миллиондан ортиқ одам ушбу вирус билан касалланган. Шу билан бирга, касалланганларнинг 4,3 миллиондан ортиғи аллақачон тузалган, ҳозирда мамлакат шифохоналарида1,01 миллион бемор даволанмоқда, 86 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

Киритилди: 17:17 10.10.2020. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!