Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх шаҳридаги қишлоқлардан бирида қоплон уйга кириб, бир оилага ҳужум қилди ва олти кишини жароҳатлади.
Бу ҳақда маҳаллий Times of India газетаси хабар бермоқда.
Барча жабрланувчилар касалхонага ётқизилган, улардан уч нафари жиддий жароҳат олган.
Хабарларга кўра, оила ҳайвонни хонада ушлаб қолишга муваффақ бўлган. Воқеа жойига полиция, ўрмон хўжалиги ходимлари ва қутқарувчилар етиб келишган, ҳайвонни бостиришган ва уни уйдан қутқариб олишган.