Бир куни ҳазрати Исо алайҳиссалом бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:
– Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегандингиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? – деб сўрабдилар. Шунда Исо алайҳиссалом:
– Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, – деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оламон:
– Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? – деб қизиқиб яна сўрабдилар.
– Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, – деб жавоб берибдилар.
Manba: azon.uz