Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов Самарқандда ҳам чемпион бўлди

Ҳасанбой Дўсматов Самарқандда ҳам чемпион бўлди

11 декабрдан буён Самарқанд шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Бугун мусобақанинг финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Саккиз вазн тоифасида кеча бўлиб ўтган ярим финал баҳсларда қуйидагилар ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.

52 килограмм вазнда

Ҳасанбой Дўсматов (Тошкент, Динамо),

Худойназар Файзов (Тошкент в. Динамо)

57 килограмм вазнда

Абдулхай Шораҳматов (Тошкент),

Отабек Холматов (Тошкент, Динамо)

63 килограмм вазнда

Алиёр Норалиев (Тошкент в.),

Шунқор Абдурасулов (Тошкент в., МВСК)

69 килограмм вазнда

Иқболжон Холдоров (Андижон),

Бобо-Усмон Батуров (Жиззах, Динамо)

75 килограмм вазнда

Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд),

Одилжон Аслонов (Бухоро)

81 килограмм вазнда

Дилшодбек Рўзматов (Тошкент в., МВСК),

Хуршид Абдуллаев (Самарқанд)

91 килограмм вазнда

Рустам Тўлаганов (Тошкент, Динамо),

Мадиёр Саидраҳимов (Тошкент в., МВСК)

+ 91 килограмм вазнда

Улуғбек Мубинов (Бухоро),

Обиджон Тоҳиров (Фарғона)

Айни пайтгача ҳал қилувчи финалнинг 52 ва 57 килограмм вазндаги мусобақа якунига етди. Унга кўра, Ҳасанбой Дўсматов ва А.Шораҳматов ўз вазн тоифасида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Киритилди: 15:44 17.12.2018. Ўқилди: 1700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!