Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳарорат ҳафта давомида кўтарилади

Ҳарорат ҳафта давомида кўтарилади

6–11 июн кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Июл ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби одатий ёзги кўрсаткичларга аста-секин қайтади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо қийматлар июл ойига хос чегараларда қолади.

Душанба куни кундузи ҳаво +34…+37 даражагача исийди, кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат +37…+40 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат асосан кундуз кунлари +39…+42 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 6–11 июл кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Душанба ва сешанба кундузги ҳаво ҳарорати +35…+38 даража бўлади, кейинчалик аста-секин +38…+40 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари +22…+25 даража атрофида бўлади.

Киритилди: 14:01 06.07.2026. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!