ҲАМАС Трампнинг Ғазода вазиятни тартибга солиш режасини олмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters
Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, уларга ҳеч қандай келишув лойиҳаси тақдим этилмаган.
Аввалроқ Ахios нашри Трамп араб ва мусулмон давлатлари етакчиларига 21 банддан иборат режа таклиф қилганини хабар қилган эди. Бу режага ўт очишни тўхтатиш, гаровдагиларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини сектордан босқичма-босқич чиқариш киради.
Ҳужжат, шунингдек, ҳудудда янги хавфсизлик кучларини яратишни назарда тутади ва ҲАМАСнинг Ғазо бошқарувида иштирок этишини истисно қилади.