Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳали 2019 йилга ном берилгани йўқ, ёлғон ахборотларга ишонманг!

Ҳали 2019 йилга ном берилгани йўқ, ёлғон ахборотларга ишонманг!

Айни пайтда ижтимоий тармоқлар орқали 2019 йилнинг қандай номланиши бўйича баҳс муннозаралар бўлмоқда. Баъзилар ўзича ном ҳам қўйиб юборди. Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ўзининг телеграмдаги каналида бу масалага муносабат билдирди.

Узоқ йиллар давомида Конституция байрами арафасида келгуси йилга ном берилишига кўникиб қолган эдик. Бу ўзига хос анъанага айланганди.

Лекин ўтган йилдан бошлаб, келгуси йил номи Конституция байрамига бағишланган тадбирда эмас, балки Президентнинг Олий Мажлисга тақдим этадиган мурожаатномасида маълум қилинадиган бўлди. Жорий йилда ҳам ана шундай мурожаатнома бўлади (бу ҳақида Президент ўз нутқида таъкидлаб ўтди) ва йил номи ҳам ана шу мурожаатномада айтилиши кутилмоқда. Мурожаатнома қайси санада бўлиши ҳозирча маълум қилинмади.

Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқаб юрган йил номи ҳақидаги хабарларга ишонманг. Балки ростдан соғлиқни сақлаш соҳасига оид йил бўлиши ҳам мумкин (лекин бунақа йил илгари кўп бўлган), бу менга қоронғу. Аммо расман йилга ном берилгани 100% ёлғон. Бундай нарсаларни олдиндан ишонч билан айтмаслик керак.

Azon.uz

Киритилди: 14:01 10.12.2018. Ўқилди: 6108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!