Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳабиб Нурмагомедов рафиқасини ҳақоратлаган Макгрегорга қандай жавоб қайтаради?

Ҳабиб Нурмагомедов рафиқасини ҳақоратлаган Макгрегорга қандай жавоб қайтаради?

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқ орқали Конор Макгрегорнинг гапларини ўқиб, буни хотиржам қабул қилган, ҳатто юзида табассум пайдо бўлган. Бу табассум эса Макгрегор учун яхшилик аломати эмас, деб ҳисоблайди Ҳабибнинг менежери Али Абдель-Азиз.

У Конорнинг гапларини эшитганида кулиб қўйди. Ҳабибнинг табассуми огоҳлантирувчи белги. Макгрегор эса бу огоҳлантиришни қабул қилиши керак. У Ҳабибни қўрқинчли ёки кураша олмайдиган жангчи дегани яхши эди. Ҳабибнинг мамлакати, дини ёки рафиқасини ҳақорат қилишга ҳақи йўқ эди, деди менежер.

Шунингдек, у Ҳабибнинг ишончли, бошқаларга зарар етказишни истамайдиган инсон эканлигини таъкидлади. Аммо Макгрегор шу йўсинда давом этаверса, қўриқчилари билан бирга нуқта қўйишини ёки кўча жангида ирландияликни йўқ қилишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрелда Конор Макгрегор твиттердаги саҳифасида Ҳабиб Нурмагомедовнинг рафиқасини ҳақорат қилганди.

Киритилди: 11:27 05.04.2019. Ўқилди: 6208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!