Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порье билан жанг ўтказади

Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порье билан жанг ўтказади

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари Ҳабиб Нурмагомедов 7 сентябрда Абу-Дабида америкалик яккакурашчи Дастин Порье билан жанг ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати маълум қилди.

Жанг UFC 242 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. 30 ёшли Ҳабиб учун ушбу жанг чемпионлик унвонининг иккинчи марта ҳимоялаши бўлади. Бундан аввалроқ у 2018 йил 6 октябрда ирландиялик Конор Макгрегорни мағлуб этиб, камарини ҳимоялай олганди. 

Ҳабиб чемпионлик камарини 2018 йил 7 апрелда америкалик Эл Яквинтани мағлуб этиб қўлга киритган. Ҳозирда доғистонлик яккакураш жангчисининг ҳисобида 27 та жангдан 27 та ғалаба бор.

30 ёшли Порье 31 та жанг ўтказиб, ундан 25 тасида қўли баланд келган, 5 тасида мағлубиятга учраган. Унинг иштирокидаги яна бир жанг бўлиб ўтмаган деб топилган. Порье охирги ўтказган 5 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 07:14 05.06.2019. Ўқилди: 2070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!