Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Гўзаллик” номига доғ туширган сурхондарёлик ўғри аёл

“Гўзаллик” номига доғ туширган сурхондарёлик ўғри аёл

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Гўзаллик маҳалласида яшовчи 33 ёшдаги Мансур Лолаев яшаш уйидаги сандиқда яхши ниятлар билан нақд 26 миллион 900 минг сўм пул ва 500 долларни авайлаб сақлаб келаётган эди. 

Тушликка яқин у уйнинг эшигини беихтиёр очиқ ташлаб, кўчага чиқиб кетади. Қайтиб келиб қараса сандиқнинг ҳам оғзи очилиб қолибди. Не кўз билан кўрсинки, сандиқдаги пуллар йўқ. Ғойиб бўлибди. У жамғариб келаётган маблағи йўқолганига ишонч ҳосил қилгач, ички ишлар идорасига мурожаат этади. Зудлик билан олиб борилган қидирув ишлари натижасида мазкур ўғриликни шу маҳаллада яшовчи 32 ёшдаги Эгригул Сапиева (исм-шарифлар ўзгартирилди) содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил олинади. 

Айни пайтда Гўзаллик маҳалласи номига доғ туширган ўғри аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: uza.uz

Киритилди: 10:41 07.11.2018. Ўқилди: 2605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!