БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 20 сентябрь куни Нью-Йоркка БМТ Бош Ассамблеясига келиши керак бўлган Россия делегациясига визалар масаласи бўйича АҚШ расмийлари билан алоқада эканлигини айтди.
Қўшма Штатлар БМТ штаб-квартирасида саммитга кетаётган дипломатлар ва ҳукумат делегациялари аъзоларига мамлакатга киришига рухсат бериши керак, бироқ русларда ҳозирча визалар йўқ.