Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Гулистондаги туғуруқхонада чироқ ўчди, болалар кислородсиз қолди

Гулистондаги туғуруқхонада чироқ ўчди, болалар кислородсиз қолди

Гулистон шаҳрида аҳоли ёз кунлари ҳам чироқ ўчишидан норози бўлишмоқда. Айниқса, бу ҳолат туғуруқхоналарда, шифохоналарда ҳам давом этмоқда.

"Zed News" телеграм каналига кўра, Сирдарё вилоят туғуруқхонасида (суратда) 1 соатга электр узиб қўйилган. Беморлар, ҳомиладор аёллар вилоят электр тармоқларига сим қоқишса, энди ҳар куни соат 15:00 дан 16:00 гача чироқ ўчирилишини айтишган.

"Онам туғуруқхонада. Бугун чироқ ўчиб қолганда болаларнинг кислородлари ҳам ўчиб қолган. Додимизни кимга айтишни билмаймиз", деб ёзади мурожаатчи.

Ҳа, вилоятларда, шаҳарларда чироқ ўчиши одатий ҳолга айланган, кўникиб кетганмиз. Лекин шифохонаю туғуруқхоналар электрсиз қолса, 28 йиллик мустақиллик ҳам кўзга кўринмай кетади.

Мурожаатчининг алоҳида таъкидлашича, Гулистонда чироқ ўчиш муаммоси олдин бўлмаган. Балки Жиззахда қурилаётган АЭСга тайёргарликдир бу.
 

Киритилди: 18:09 19.07.2019. Ўқилди: 1543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!