Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гулистондаги кўп қаватли уйда қўлбола тунука печка портладими?

Гулистондаги кўп қаватли уйда қўлбола тунука печка портладими?

Бугун, ижтимоий тармоқларда "Домда қўлбола тунука печка портлади" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Бунга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

"Шуни маълум қиламизки, бугун, 23 декабрь куни соат 08:34 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлмаган.

Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:37 да етиб бориб, ёнғин соат 08:40 да ўраб олинган ва соат 08:47 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 15 кв.м. майдонида ички жиҳозлари ёниб зарраланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр манбаида юзага келган қисқа туташув натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ" - дейилади ФВВ матбуот хизмати томонидан тарқатилган баёнотда.

Киритилди: Бугун 12:23. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!