Олинган маълумотга кўра, Сирдарё вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ва Гулистон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1948 йилда туғилган, Гулистон туманида яшовчи А.Книнг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 1 (бир) дона, бир стволли, 1959 йилда ишлаб чиқарилган В41444-рақамли «ТОЗ-16» русумли ов қуролини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.