Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Губернаторнинг йўқолган узуги 30 йилдан сўнг топилди

A A A
Губернаторнинг йўқолган узуги 30 йилдан сўнг топилди

Миссисипи губернатори Фил Брайант никоҳ узугини йўқотганидан бир неча ўн йил ўтиб қайта топди. Бу ишда унга маҳаллий фуқаро Жефф Махер ёрдам берган. Эркак Брайантнинг қариндошларининг уйининг яқинида турган эски диванни ўзи билан олиб кетган, дея хабар берди “Fox News”.

Гап шундаки, губернатор бу диванни 1989 йилда хотинининг амакиваччасига берган. Узуг эса айнан шу йили йўқолган. Буни қарангки, у ўш ташландиқ диваннинг ичидан чиққан. Фил Брайант бу ҳақда Твиттерга қаҳрамонининг суратини жойлаб хабар қилган.

 

Киритилди: 09:41 05.10.2018. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар