Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Грузия АҚШ билан муносабатларни тиклаш ниятида

Грузия АҚШ билан муносабатларни тиклаш ниятида

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе унинг мамлакати АҚШ билан муносабатлар ва ҳамкорликни янгилаш ва тиклашга тайёрлигини билдирди . Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган .

Унинг сўзларига кўра, у бу фикрни АҚШ сенатори Жан Шахин ва конгрессмен Майк Тёрнер билан учрашувда билдирган . Кобахидзе, шунингдек, Тбилиси икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва минтақада янада кенгроқ тараққиёт, фаровонлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшиш истагини қайд этди.

Бундан олдин Шаҳин ва Тёрнер Грузия президенти Саломе Зурабишвили ва бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Ираклий Чиковани билан гаплашган эди .

Киритилди: 22:50 10.08.2024. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!