Гризманндан қуруқ қолган “Барселона” унинг ўрнига бошқа футболчи топди. Хабарингиз бор, “Атлетико” ҳужумчиси Каталония клубига кўчиб ўтишни истамади ва жамоаси билан янги шартнома имзолади.
Испан нашрларининг ёзишича, “Барселона” аъзоси Филиппе Коутиньо клуб раҳбариятига ўз номзодини таклиф қилган. У “Барселона”да собиқ жамоадошини кўрмоқчи. Аммо “Ливерпуль” Садио Манени “Барселона”га сотмоқчи эмас. Бироқ Каталония клуби бу трансферга уриниб кўрмоқчи.