Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ Гренландия устидан назорат ўрнатишнинг қуйидаги вариантларидан бирини қўллаши мумкин:
◾️ АҚШнинг оролга бостириб кириши ва уни куч билан эгаллаб олиши;
◾️ Гренландияни Даниядан сотиб олиш ҳамда маҳаллий аҳолига орол иқтисодиётига йирик инвестицияларни ваъда қилиш;
◾️ АҚШ ва Гренландия ўртасида эркин ассоциация тўғрисида шартнома тузиш;
◾️ Гренландиянинг Дания ҳудуди мақомини сақлаб қолган ҳолда оролда Қўшма Штатларнинг ҳарбий иштирокини кучайтириш.