Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Google Пентагон билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди

Google Пентагон билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди

Project Maven лойиҳаси бўйича тузилган келишув муддати 2019 йилда якунланади. Яқин орада Google сунъий онг билан ишлашнинг янги ахлоқий қоидаларини чоп этмоқчи. 

Maven лойиҳаси дронлардан олинган суратларни сунъий онг ёрдамида таҳлил қилишга, жумладан суратларда акс этган одамларни танишга мўлжалланган.

2018 йил май ойида компаниянинг 10 га яқин ходими лойиҳа сабабли бўшашга қарор қилганлари маълум бўлган. Улар ўз қарорларини ҳарбий вазифаларни ҳал қилишда Google технологияларини қўллаш сабабли юзага келган ахлоқий зиддиятлар билан тушунтиришган. Лойиҳага қарши петицияни компаниянинг 6,4 мингдан кўпроқ ходими имзолаган.

kun.uz

Киритилди: 19:32 02.06.2018. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!