Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ғолибаф: "Эрон АҚШнинг молиявий босим таҳдидларини жиддий қабул қилмайди"

Ғолибаф: "Эрон АҚШнинг молиявий босим таҳдидларини жиддий қабул қилмайди"

Эрон АҚШнинг Теҳрон ва унинг шерикларига молиявий босимни кучайтириш ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилмаяпти.

Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Америкаликлар ҳеч ким уларнинг шов-шувли баёнотларига ишонмаслигини билишади, чунки АҚШнинг иқтисодий аҳволи унга бошқа давлатлар билан муносабатларини янада чеклашга имкон бермайди", деб таъкидлади у.

Ғолибафнинг сўзларига кўра, Эроннинг савдо шериклари ҳам бундай баёнотларни жиддий қабул қилмасликларини билдиришган.

Аввалроқ АҚШ молия вазири Скотт Бессент АҚШ маъмурияти Эронга қарши "молиявий ҳужум" бошлаганини эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!