Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Гиннес рекордлар китобига киритилган Доғистондаги тўй

Гиннес рекордлар китобига киритилган Доғистондаги тўй

29 сентябрь куни Доғистоннинг учинчи энг йирик шаҳри Дербентда бўлиб ўтган “Катта Доғистон тўйи” Гиннес рекордлар китобига киритилди

“Бир кунда ва бир жойда Доғистонда яшаётган барча асосий миллат вакилларидан иборат 16та жуфтлик иштирокида тўй бўлиб ўтди. Маросимга 10 мингдан ортиқ меҳмонлар келишди. Жуфтликлар орасида турмуш қурганига 60 йил бўлган оила ҳам бор”, - дейилган хабарда.

Ушбу маросим Гиннеснинг рекордлар китобида “Энг кўп миллатли тўй” ҳамда “Энг кўп меҳмон келган тўй” номинациялари бўйича ютуқни қўлга киритган.

Хабарда айтилишича, ушбу катта тўй тадбири шаҳар мэри Хизр Абакаров ташаббуси билан амалга оширилган.

Киритилди: 13:00 01.10.2019. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!