Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

​Ғижжак овозига ҳаво таъсир қилар экан

A A A
​Ғижжак овозига ҳаво таъсир қилар экан
Пойтахтимизнинг “Сайилгоҳ“ кўчасида ўтказилаётган “Ўзбекистон совғалари” – Биринчи республика кўргазма савдосида турли вилоятдан келган иштирокчиларнинг маҳсулотларини томоша қилиб келавериб, шовқинлар орасидан жуда ёқимли куй таралаётгани диққатимни торти.
 
Атрофида турли туман миллий мусиқа асбоблари тартиб билан қўйилган растада 14 ёшлардаги бола берилиб ғижжак чалаётган экан. 
Куй тингач, ёш мусиқачининг исми Ҳикматилло эканини билиб олдик. Ундан қандай куй чалгани ҳақида сўрадик.
 
– Ғижжакий Бобурийда “Шароб куйини чалдим, – дейди Ҳикматилло. – Бобом, отам Андижонда турли-туман мусиқа асбоблари ясайдиган машҳур усталардан. Мен уларга ёрдам бериш билан бирга, мусиқа мактабида таҳсил оламан. 
 
– Бу чолғу 2-9 асрга тегишли бўлиб, унда барча миллий куйларни чалса бўлади, – дея суҳбатга қўшилди ҳунарманд Абдумалик Мадраимов. – Мактабгача таълим учун тўққиз хилини, мусиқачилар учун эса бир қатор янги намуналарни ясаймиз. Ҳар қандай ҳавода ҳам унинг овози ўзгармайди. Агар билсангиз, ғижжакнинг овози иссиқда ва совуқда ўзгариб қолади. Бу эса чолғувчини бироз қийнаб қўяди. Мусиқачиларимиз шу боис хорижга гастролга борганда, ғижжак ўрнида скрипка чалишади. Биз ҳозирда Ғижжакий Бобурийни таклиф қилаяпмиз.

Manba: uza.uz
Киритилди: 21:59 23.09.2018. Ўқилди: 7321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар