Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Анналена Бербок БМТ тузилмаларидаги фаолияти якунланганидан сўнг жамоат ҳаётидан бутунлай кетиш ниятида эканини билдирди.
Бербокнинг Handelsblatt нашри келтирган сўзларига кўра, ваколат муддати тугагач, у хусусий шахс сифатида яшашни режалаштирмоқда.
«Мен учун бу, ҳақиқатан ҳам, маълум маънода шундай бир лаҳзаки, унда: «Хўш, энди мен хусусий шахсман», деб айта оламан», — деди у.