Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Германиядаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўлланди

Германиядаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўлланди

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 16 март куни Франкфурт-Майн шаҳридан (Германия) чартер рейсларини ташкил этиш учун Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот тўплаш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Оператив штаби хабар бериб ўтди.

Шу муносабат билан Бош консулхона қизиқиш билдирган фуқаролардан қуйидаги маълумотларни botschaft@uzbekistan.de ва konsulat@uzbekistan.de электрон почта манзилларига юборишни сўрайди.

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси.
2. Ҳозирда бўлиб турган жойи тўғрисидаги маълумотлар.
3. Uzbekistan Airways АЖнинг Тошкент шаҳрига рейси учун амалдаги авиачипта нусхаси (мавжуд бўлса).

Чартер рейси вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.

Боғланиш маълумотлари:

С.Комилов - консул, тел .: +49 (30) 394 098 – 17;
М.Азимов - биринчи котиб (туристик компаниялари учун), тел .: +49 (30) 394 098 – 13;
Ш.Ғуломов - атташе, тел.: +49 (30) 394 098 – 30;
Н.Мамажонов - консул, тел.: +49 173 888 73 72;
Франкфурт-Майндаги Uzbekistan Airways АЖ ваколатхонаси, тел.: +49 172 699 34 04; +49 172 699 34 02; +49 172 699 34 01.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус хавфи туфайли Ўзбекистонга йўловчиларнинг кириши ва чиқиши тақиқланган. Аммо бу тақиқ хорижда бўлган ўзбекистонликларнинг ватанга қайтиши ёки Ўзбекистонда бўлиб турган чет эл фуқароларининг хорижга чиқиб кетишига тааллуқли эмас.

Киритилди: 08:49 17.03.2020. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!