Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Германияда водород ёнилғисида юрувчи илк поезд синовдан ўтказилди

A A A
Германияда водород ёнилғисида юрувчи илк поезд синовдан ўтказилди

Германияда водород ёнилғисида юрувчи илк поезд синовдан ўтказилди. DW нашрининг маълум қилишича, поезд томида водород ёнилғили цистерна ва ёнилғи элементи жойлаштирилган. У водород энергиясини атроф-муҳитга зиён етказмаган ҳолда электр токига айлантиради.  

Поезд 140 км/соат тезликка эриша олади.

Поезд 17 сентябрда стандарт йўналишга чиқиб, Бремерферд шаҳрини Куксхафен, Бремерхафен ва Букстехуд билан боғлайди. 2021 йилдан бундай 14 та поезд Букстехуде — Куксхафен йўналиши бўйича мунтазам рейслар амалга ошириши режалаштирилмоқда.

Manba: kun. uz

Киритилди: 23:20 16.09.2018. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар