Хабарларга кўра, Немис ишлаб чиқувчилари “Clip Mouse” деб номланган инновацион гаджетни тақдим этгани айтилмоқда.
Унга кўра, "Clip Mouse" қурилмаси кафтнинг кўрсаткич ва ўрта бармоқларига ўрнатилади. Мазкур қурилма бармоқ ҳаракатларни аниқлайди ҳамда буйруқларни "bluetooth" орқали компьютерга узатади.
Лойиҳа ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун "Kickstarter" платформасида нашр этилган.