Германиянинг Киль шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид авиабомбани зарарсизлантириш операцияси сабаб 5 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинади.
Бу ҳақда шаҳар маъмурияти сайтида маълум қилинди.
Авиабомба Дитрихсдорф туманида аниқланган.
"6 сентябрь куни Киль шаҳрининг Дитрихсдорф туманида авиабомба зарарсизлантирилиб, топилган жойидан олиб чиқилади. Шу муносабат билан тахминан 2580 та уйда истиқомат қилувчи 5,2 мингга яқин аҳолини эвакуация қилиш зарур", — дейилади хабарда.