Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Германияда Афғонистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Германияда Афғонистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Германия суди 2025 йил февраль ойида Мюнхендаги норозилик намойишида ҳалокатли ҳужум учун 25 ёшли Афғонистон фуқаросини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда.

У иккита қотиллик ва 23 та қотилликка уриниш, шунингдек, бошқа жиноятларда айбдор деб топилди.

Суд бу жиноятни ўта оғир деб топди ва 15 йилдан кейин шартли равишда озод қилиниш имкониятини сезиларли даражада чеклади.

Шуни таъкидлаш керакки, у илгари Мюнхендаги намойишчилар оломон устига қасддан машина ҳайдаб борганини тан олган.

Киритилди: Бугун 08:20. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!