Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германия автомобиль саноати инқирозга учрадими?

Германия автомобиль саноати инқирозга учрадими?

Volkswagen ва Mercedes компаниялари молиявий қийинчиликлар билан курашмоқда. Бу ҳақда DW хабар беради.

Истеъмолчи талабининг пастлиги туфайли электр транспорт воситаларига киритилган сармоялар ўзини оқламаяпти. Натижада йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ўн минглаб ишчиларини ишдан бўшатяпти.

Германия саноати ҳам аккумулятор ишлаб чиқариш технологиясида сезиларли ютуқларга эришган Хитой билан рақобатлашяпти.

“Немис ишлаб чиқарувчилари учун электр автомобилларини ишлаб чиқариш харажатлари долзарб масала ҳисобланади. Шунинг учун биз ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатмоқчимиз. Хитой аккумулятор технологияси ишлаб чиқаришда анча олдинда. Яқин 3-4 йил ичида ҳеч бир немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси у билан рақобатлаша олмайди”, — дейди автомобилсозлик соҳасидаги мутахассис Даниэл Кирхерт.

Киритилди: 20:05 10.10.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!