Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Генерал: "АҚШ Россияни камситмоқчи эмасди, бу тасодиф"

A A A
Генерал: "АҚШ Россияни камситмоқчи эмасди, бу тасодиф"

Оқ уйнинг инстаграмдаги постида нацизм ғолиблари орасида Собиқ иттифоқ ҳақида ҳеч нарса айтилмагани тасодиф, дейди АҚШнинг истеъфодаги генерали Питер Звак.

"Ишончим комилки, жума куни Оқ уйнинг твиттерда Собиқ иттифоқни Ғалаба кунида эсламаганлиги тасодифий ҳолат", дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Генералнинг айтишича, хабар муаллифи "Собиқ иттифоқнинг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги улкан ҳиссаси ва чеккан машаққатларини тўлиқ англамаган". Унинг сўзларига кўра, Оқ уй Собиқ иттифоқни камситмоқчи эмас эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Оқ уй ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида табрикнома эълон қилган, унда фашистларни мағлуб этган давлатлар сифатида Буюк Британия ҳамда АҚШ тилга олинганди.

 

Киритилди: 16:58 11.05.2020. Ўқилди: 4555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар