Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғазода қурбонлар сони қарийб 30 мингга етди

Ғазода қурбонлар сони қарийб 30 мингга етди

Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 29 минг 878 нафарга етди. Яна 70 минг 215 нафар фаластинлик яраланган. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, Казинформ агентлиги хабар берди.

Cўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 96 нафар аҳолиси Исроил ҳужумлари қурбони бўлган, 172 киши жароҳатланган.

Вазирликнинг қайд этишича, Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли шифокорлар ва қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларнинг жасадларига етиб бора олмаяпти.

Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги оммавий бомбардимонлари ҳамда эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислигидан азият чекмоқда.

Минглаб бинолар, жумладан шифохоналар, масжидлар ва черковлар ҳам Исроилнинг ҳаво ва қуруқликдан ҳужумлари оқибатида зарар кўрган ва бутунлай вайрон бўлган. Исроилда қурбонлар сони ҳозирча 1200 га яқин.

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябр куни ХАМАС томонидан исроилликларнинг Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан қуролли ҳужум амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ХАМАСга қарши “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди. 27 октябрь куни Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги операцияларни бошлади.

Киритилди: 13:53 28.02.2024. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!