Архитектура дурдоналари кўпчиликни ҳайрон қолдиради ва завқ беради. Биз ақл бовар қилмас даражада баланд, қизиқарли шакллар ва бошқа хусусиятларга эга иншоотлар ҳақида биламиз. Бироқ ҳозир эътиборингизга ҳавола этиладиган нарсаларни ҳамма ҳам тасаввур эта олармикан? Диққат қилинг, дунёнинг энг ғаройиб ва бетакрор уйлари намойиш этилади.
Тошли
Йўқ, у тошлардан қурилмаган. У қадар текис деворга ҳам эга эмас. Бу иншоот португалиялик киши томонидан улкан харсанглардан барпо этилган. Сайёҳларга бу жой шу даражада ёқдики, эгаси ундан кўчиб кетишга мажбур бўлган. Унинг уйида эса тошлар музейи ташкил этилди.
Қийшиқ
Уни Польшада учратиш ва ҳайратдан ёқа ушлаш мумкин. Ташқаридан иншоот батамом қийшиқ – девор, дераза, эшик ва ҳатто томи ҳам. Ичкарисидан эса – одатий бино.
Фердинанд Шевалнинг идеал саройи
Қасрни ўз қўллари билан лойиҳалаштирган ва қурган оддий француз почтачисининг исми айнан шундай эди. Оддий табиий материаллардан 33 йил давомида ана шундай дурдона намунаси барпо этилган. Саройларда фақат шоҳлар яшаши керак деб ким айтди?!
Пуфакли
Ички ва ташқи томонида у пуфакчали. Жуда ғаройиб ва қизиқарли. Ҳа, унинг эгаси Пьер Карден ҳам уни юқори баҳолаган.
Сайёра
12 га 20 метр ўлчамдаги кичик уйчада 4 та ётоқхона ва 6 та ювиниш хонаси жойлашган.
Сутягиннинг ёғочли осмонўпар биноси
Афсуски, 2012 йилда у ёниб кетди. Бироқ қачонлардир дунёдаги энг баланд ёғоч бино ҳисобланган. Қаватлар сони 13 та эди. Мўъжиза Архангельск областида жойлашган.Тешик
Футуристик уй. Ўтган ўн йиллик ўрталарида бузиб ташланган.
«Ҳужум қилинган уй»
Ҳозир бу ерда Вена замонавий санъат музейи жойлашган. Қачонлардир у кўпчиликни лол қолдирган. Умуман олганда, ҳозир ҳам. Тасаввур қилинг-а, улкан қурилма томига кимнингдир камтарона уйи қулайди.
Ханг Нга
Бу ақл бовар қилмас бино вьетнамлик архитектор томонидан лойиҳалаштирилган. У ўз иши билан табиатга зарар келтираётган одамлар эътиборини тортишга ҳаракат қилган.
Бошмоқ
Ҳозир у қаҳвахона. Қачонлардир бу ерда пенсильваниялик бошмоқчи яшаган. Эркак ўз ишини шу қадар яхши кўриб, уни машҳур қилишни истардики, ҳатто кундалик ҳаётида ҳам оёқ кийимдан ажралишни истамаган.
Manba: xabardor.uz