Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Гашиш» ва «опий» гиёҳвандлик моддалари аниқланди

«Гашиш» ва «опий» гиёҳвандлик моддалари аниқланди


Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи И.М 2021 йил 11 август куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманига меҳмонга боради. Мақсад эса меҳмондорчилик баҳона таниши У.Н. билан учрашиб, 1047,2 грамм «гашиш» ҳамда 4,8 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаларини олади. Ушбу гиёҳвандлик воситаларини Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига олиб бориб, У.Н. га беришни кўзлаган И.М. йўлга чиқади.

2021 йил 12 август куни И.М. бошқарувида бўлган «Дамас Ван-2» русумли автомашинасида «Сурхондарё-Қашқадарё» йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида Чироқчи туманида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилди.

М.И. бошқарувидаги «Дамас Ван-2» русумли автомашина салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари солинган қоплар устида турган электрон тарозининг кўрсаткич қисми(таблоси)да 5 дона оқ рангли элим пакет бўлакларга ўралган, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳайдовчи М.И.дан мазкур жиноятга алоқадор бошқа ашёлар бор-йўқлиги сўралганда, ўз ихтиёри билан автомашинанинг рулъ қисми ва олд ўриндиғи тагидан ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни олиб тақдим этган.

М.И.дан олинган «гашиш» гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 1047,2 граммни, «опий» гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги эса 4,8 граммни ташкил этди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:26 15.08.2021. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!