Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро иши қўзғатилди.
Қарздор Ю.А.га ихтиёрий муддат берилгани ва бир неча бор огоҳлантиришлар юборилганига қарамасдан, қарздорлик белгиланган муддатда қопланмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки сифатида расмийлаштирилган “Chevrolet Damas” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди. Қидирув тадбирлари натижасида мазкур транспорт воситаси қўшни маҳаллада жойлашган фуқаронинг омборхонасидан топилди.
Аниқланган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Айни пайтда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.