Ғарб Украинага 11 миллиард долларга яқин молиявий ёрдам берди. "Foreign Policy" журналига кўра, бу рақам Россиядан энергия етказиб бериш учун тўловлардан камроқ.
Кил Жаҳон Иқтисодиёти Институти маълумотларига кўра, Ғарб давлатлари Киевга 31 миллиард доллардан ортиқ маблағ беришга ваъда берган.
“Ҳозирги кунга қадар кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори қарийб 11 миллиард долларни ташкил этади, бу ҳали ҳам Россия ўз углеводородлари учун ўша даврда олган маблағдан камроқ”, — дейилади матнда.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага 550 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи меморандумни имзолаган эди.