Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ФХХ террорчиларни молиялаштирган 14 кишини қўлга олди

ФХХ террорчиларни молиялаштирган 14 кишини қўлга олди

ФХХ РФнинг еттита ҳудудида "Ҳайят Таҳрир аш-Шом” террорчилик гуруҳини молиялаштириш билан шуғулланган 14 кишини ҳибсга олди.
"ФХХ Москва, Доғистон Республикаси, Хабаровск ўлкаси, Курган, Пенза, Ульяновск ва Самара вилоятларида Россияда тақиқланган Сурия Араб Республикасида фаолият кўрсатувчи "Ҳайят Таҳрир аш-Шом” халқаро террористик ташкилотини молиялаштириш билан шуғулланган 14 кишини ҳибсга олди", - дейилган хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари жангариларни молиялаштиришда иштирок этган шахсларни аниқлади, тинтувлар чоғида алоқа воситалари, тўлов воситалари, шунингдек диний экстремистик адабиётлар олиб қўйилди.
Таъкидланишича, ҳибсга олинган беш кишига нисбатан терроризмга ёрдам бериш бўйича жиноят ишлари очилди.
"Ҳайят Таҳрир аш-Шом”-Суриядаги фуқаролар урушида қатнашган радикал исломий гуруҳлардан бири. У 2017 йилда "Жабҳат Фатҳ аш-Шом” (Жабҳат ан-Нусра) базасида яратилган.

Киритилди: 15:05 14.10.2021. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!