Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни ютди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни ютди

Футзал бўйича Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Австралия жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида австралиялик футзалчи Уейд ҳисобни очди. Ушбу ҳисоб биринчи бўлимнинг сўнггигача сақланиб қолди.

Иккинчи таймни Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор руҳда бошлади.
21-дақиқада Акбар Усмонов ҳисобни тенглаштирди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Дилшод Раҳматов ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Шундан кейин ҳам ўзбекистонлик футзалчилар ўз омадларини ҳужумда излаб кўришди. Дилшод Раҳматов 36-дақиқада дубл қайд этиб ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Гарнер ҳисобни қисқартирди. Ушбу ҳисоб учрашув сўнггигача сақланиб қолди ва ўзбекистонлик футзалчилар ўз ҳисобларига дастлабки уч очкони ёзиб қўйишди.

Футзал. Осиё Кубоги

1-тур

Ўзбекистон – Австралия 3:2

Голлар: 0:1 — Уейд Жиовенали (5), 1:1 — Акбар Усмонов (21), 2:1 — Дилшод Раҳматов (22), 3:1 — Дилшод Раҳматов (36), 3:2 — Тайлер Гарнер (38).

Киритилди: 16:03 17.04.2024. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!