Моуриньо Мбаппенинг Франция терма жамоаси ихтиёридан кетганидан кейинги ҳаёти ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Футболчи 24 соат футболчи бўлиб қолади. Унинг шахсий ҳаётидаги ҳар бир ҳаракати муайян оқибатларга олиб келиши мумкин. Футболчи ҳам инсон, у хатога йўл қўйиши мумкин, аммо унда масъулият ҳисси бўлиши керак.
Мбаппе текширувдан ўтди ва тиззасидаги муаммо сабаб бошқа шифокорнинг фикрини олиш учун кетди.
Аввал тунги клуб ҳақида гапиришди. Аслида, бу Париждаги замонавий маскан бўлиб, у ерда ёпиқ тадбир ўтказилган. Кейин Швейцариядаги велосипед ҳақида ёзишди. У меҳмонхонадаги оддий велосипед эди».