Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Футбол учрашувида дарвозабон вақтни чўзганида бурчак тўпи белгиланиши таклиф этилди

Футбол учрашувида дарвозабон вақтни чўзганида бурчак тўпи белгиланиши таклиф этилди

Агар дарвозабон вақтни чўзса, бурчак тўпи ёки оут белгиланиши мумкин.

Футбол ўйини қоидаларини бошқарувчи ва тартибга солувчи Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) дарвозабонлар учун тўпга эгалик қилиш вақти протоколини ишлаб чиқди.

Агар дарвозабон тўпни узоқ вақт ушлаб турса, рақибга бурчак тўпи тепиш ёки аутдан тўп киритиш имконияти берилиши мумкин.

IFAB қоидаларга таклиф этилаётган ўзгаришларни ҳакамлар амалдаги қоидага риоя қилмаётгани билан изоҳлади, қоидага кўра, агар дарвозабон тўпни 6 сониядан кўпроқ ушлаб турса жарима белгиланиши керак.

Янги қоидага кўра, бу вақтни 8 сониягача ошириш таклиф қилинмоқда, бу вақтни ҳакам дарвозабон тўпни қўлига олгандан бошлаб ҳисоблай бошлайди. Бурчак ёки аутдан тўпни киритиш дарвозабонга энг яқин қанотдан амалга оширилади.

ESPN хабарига кўра, инновациялар 2024—2025 йилги мавсумда синовдан ўтказилади. IFAB ўзгаришларни 2025 йил охирида муҳокама қилади ва агар синовлар муваффақиятли ўца, янги қоида 2026—2027 йилги мавсумдан бошлаб барча мусобақаларга татбиқ этилиши мумкин.

Киритилди: 15:29 17.04.2024. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!