Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фуқароларнинг кредитларини ўзлаштирган банк филиали собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқароларнинг кредитларини ўзлаштирган банк филиали собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банки” Дўстобод филиали собиқ раҳбари ва бошқалар 2019-2020 йилларда 6 нафар фуқаронинг хабарисиз ҳужжатларни сохталаштириб, уларнинг номига жами 119,1 млн сўм истеъмол кредитларини расмийлаштириб, кредит маблағини ушбу фуқаролар номига очилган пластик карталарга ўтказиш орқали нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан банк филиали собиқ бошқарувчиси Б.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:06 05.02.2021. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!