Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда тарқалган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими фуқаро билан носамимий муносабатда бўлган ҳолати юзасидан хизмат текшируви тайинланган эди.
Ўтказилган хизмат текшируви давомида Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт маркази шаҳар-туманларга хизмат кўрсатиш гуруҳи инспектори катта сержант М.Э. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми Кодекси”нинг бир нечта бандларини бузиб, фуқарога нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги учун «Ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди.