Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Французларнинг 60 фоиздан ортиғи президент Макроннинг истеъфосини қўллаб-қувватламоқда

Французларнинг 60 фоиздан ортиғи президент Макроннинг истеъфосини қўллаб-қувватламоқда

“Репорт” хабарига кўра , “Ле Фигаро” газетаси талабига биноан Одоха-Баcкбоне социологик хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Хизмат маълумотларига кўра, респондентларнинг 61 фоизи амалдаги давлат раҳбарининг истеъфосини қўллаб-қувватлаган. Нашрнинг қайд этишича, 2024-йил сентябридан буён бу кўрсаткич 7 фоизга ошган. Респондентларнинг 38 фоизи истеъфога чиқишга қарши чиқди, тадқиқот иштирокчиларининг яна 1 фоизи жавоб беришга қийналди.

Бундан ташқари, респондентларнинг 62 фоизи Макроннинг президентлигини авторитар деб таърифлайди. Кўпчилик французлар ҳам Француа Байру йил охиригача бош вазир бўла олмайди, деб ҳисоблайди – респондентларнинг 86 фоизи Франция президенти 2025 йилда янги бош вазирни тайинлаши кераклигига ишончи комил.

Сўров 2-3 январ кунлари ўтказилди ва унда 1005 киши иштирок этди.

Киритилди: 01:52 04.01.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!