Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Франциядаги норозилик намойишлари пайтида 200 дан ортиқ одам жароҳат олди

Франциядаги норозилик намойишлари пайтида 200 дан ортиқ одам жароҳат олди

Францияда таълим муассасаси ходимлари ва ўрта мактаб ўқувчиларининг норозилик намойиши пайтида 200 дан ортиқ одам жароҳат олди.

Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньес ва таълим вазири Эдуар Жеффре матбуот анжуманида маълум қилишди.

Уларнинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар орасида 83 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими бор.

"Ўтган жума кунидан бери 119 нафар ўқувчи ва мактаб ходими жароҳат олди", деб аниқлик киритди Эдуар Жеффре.

Унинг таъкидлашича, кўпчилик намойишчилар томонидан отилган мушакбозлик ва оғир буюмлар туфайли жароҳат олган.

Нуньеснинг сўзларига кўра, Миллий полиция бош инспекцияси ҳозирда учта ҳодисани текширмоқда: Севранда оломонни тарқатиш учун отлиқ полиция ишлатилган; Турда мактаб ўқувчиси намойиш пайтида бошидан жароҳат олган; ва Сен-Уэн-Л'Омон коммунасида мактаб ўқувчиси бир гуруҳ полиция ходимлари билан жанжал бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўрта мактаб ўқувчиларининг норозилик намойишлари ўтган ҳафта Парижнинг Иль-де-Франс минтақасида бошланган ва кейинчалик Франциянинг бошқа минтақаларига ҳам тарқалди. Намойишчилар дарс жадвалларининг ҳаддан ташқари кўплиги, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим тизимидаги бошқа муаммоларга қарши норозилик билдирмоқдалар. Сўнгги хабарларга кўра, норозилик намойишлари ва тартибсизликлар пайтида 625 киши, уларнинг аксарияти вояга етмаганлар ҳибсга олинган.

Киритилди: 09:40 01.10.2026. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!