Президент Эммануэль Макрон жума куни шу ҳақда маълум қилди.
У "Франциянинг ядровий тийиб туриш кучларини мустаҳкамлаш режаси бор", деган.
"Биз ядровий тийиб туриш кучларимизни мустаҳкамлашда давом этишимиз лозим. Айниқса, дунёдаги шароитни ҳисобга олганда унинг мустаҳкамлигини, ишончлилигини модернизациялашувини таъминлаш учун барча чорани кўришимиз лозим. Ушбу жиҳат Франциянинг аҳволи Европадаги бошқа мамлакатларга қараганда анчайин яхшилигини билдиради", - деди Макрон Мон-де-Марсан авиабазасида ҳарбийларга қилган мурожаатида.
Унинг таъкидлашича ядровий тийиб туриш "ҳаётий муҳим", ҳисобланади.
Франция Президентининг баёнот беришича, 2024-2030 йилларда мамлакатнинг ҳарбий бюджети 400 миллиард еврога кўтарилади. 2019-2025 йилларда ҳарбий ҳаражатлар бюджети 295 миллиард еврони ташкил этган.