Франция ҳукумати ўз фуқароларини Мали ҳудудини “имкони борича тезроқ” тарк этишга чақирди.
Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.
Бу чақириқ сўнгги дам олиш кунларида исломий қуролли гуруҳлар ва туарег сепаратистлари томонидан Малидаги ҳукумат объектларига қилинган ҳужумлардан кейин берилди.