Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Франция 22 сентябрда Фаластин давлатини тан олишга тайёрланмоқда

Франция 22 сентябрда Фаластин давлатини тан олишга тайёрланмоқда

Франция президенти Эммануэль Макрон Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон суҳбати чоғида 22 сентябр куни Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда Макрон ижтимоий тармоқда ёзиб, Ню-Йоркда расмий эълон қилинишини қайд этди.

Макроннинг сўзларига кўра, мазкур қадам тинчлик режасининг бир қисми бўлиб, Ғазо ва Фаластин ҳудудларидаги оғир вазиятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

“Президент Аббос Фаластин маъмуриятини янгилаш ва келажакдаги давлат барқарорлигини таъминлаш учун зарур ислоҳотларни амалга оширишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади”, — деди Макрон.

Франция раҳбари шунингдек, Париж Фаластин маъмуриятини қўллаб-қувватлаш ва минтақада хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлашда ўз мажбуриятларини давом эттиришини таъкидлади.

Киритилди: 14:00 20.09.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!